"Ювентус" бош директори Беппе Маротта клуб "Реал" ҳужумчиси КРиштиану Роналдуни сотиб ололмаслигини айтди ва "Ливерпуль" яримҳимоячиси мре Жанни қўшиб олиш учун ҳаркат қилишга ваъда берди
"Орзу қилиш ҳеч гапмас, унга берилиш мумкин, аммо футболчи харид қилиш - бошқа иш.
Бу келишувни амалга ошириш - "Ювентус" имкониятларидан ташқарида. Ҳамм президентлар ва мураббийлар Роналдуни ўз сафида кўришни истайди, аммо Италия клублари ҳозир бунга қодирмаслар.
Эмре Жан? Икки йўл ўртасида ва қоидалар унинг атрофидаги одамлар билан боғланишимизга тўсқинлик қилмайди. Ҳозирча, ҳеч нарса расмийлаштирилмаган. Уни қўшиб олиш учун ҳамма нарса қиламиз. У бизнинг жамоамизда зўр кўринган бўлар эди", - дейди Маротта.