Кириш Регистрация

AFC U23. Биринчи бўлимдан сўнг: Ўзбекистон йирик ҳисобда устун келмоқда (онлайн трансляция)

Баҳо:
+ | -1

Хитойда ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг чорак финал босқичига старт берилди. Дастлаб майдонга Япония ва Ўзбекистон олимпия терма жамоалари чиқиб келишди.

Биринчи бўлим ҳозиргина якунига етди. Равшан Ҳайдаров шогирдлари дастлабки 45 дақиқа ичида рақиб дарвозасига жавобсиз 3та тўп йўллашди. Баҳс бошиданоқ ўзбекистонликлар ташаббусни ўз қўлларига олиб, ҳужумкор ўйин намойиш қила бошлашди. Вакилларимиз бурчак тўпини ўйинга киритганидан кейин 31-дақиқада Жавоҳир Сиддиқов 16 метрлардан кучли зарба бериб, ҳисобни очди.

Японлар ҳали ўзига келиб улгурмасидан терма жамоамиз рақиб дарвозасига яна 2 марта йўл топишди. Ҳамдамов ва Яхшибоевнинг голлари эвазига Ўзбекистон 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди.

Иккинчи бўлимдан бошлаб матнли онлайн трансляцияни эътиборингизга ҳавола қиламиз.


ОФК U23. Чорак финал. (ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ)
ЯПОНИЯ - ЎБЕКИСТОН - 0:3 (биринчи бўлимдан сўнг)
Голлар: Жавоҳир Сиддиқов (31), Достонбек Ҳамдамов (35), Жасур Яхшибоев (39)
Япония - Риёсуки Кожима, Со Фужитани, Теруки Ҳара, Киёсуки Тагава, Кейта Эндо, Юто Ивасаки, Такаги Акито, Шион Иноуэ, Юта Камий (с), Таийо Кога, Юго Татсута.
Ўзбекистон: Ботирали Эргашев, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Аббосжон Отахонов, Азизжон Ғаниев, Одилжон Ҳамробеков, Жасурбек Яхшибоев, Забихилло Ўринбоев (с), Жавоҳир Сиддиқов, Донстонбек Ҳамдамов, Достонбек Турсунов.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:43, 19.01.2018.
Ўқилди: 10583 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.