“Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер “Кристал Пэлас”га қарши учрашув (4:1) дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Биринчи бўлимда ўзимиз истаган футболни ўйнай олдик, тезлик, ажойиб комбинациялар. Иккинчи бўлимда ҳам шундай ўйнашга ҳаракат қилгандик, аммо ўйлаганимиз амалда ошмади.
Биринчи бўлим бошида катта тезлик билан ҳужумга бордик. “Арсенал” – “Кристал Пэлас”нинг сўнгги 12 та ўйинида мағлубиятга учратган биринчи жамоа бўлди. Мухлислар фақат 45 дақиқа тоза футбол кўришди.
Олдинда ҳали бизни катта қийинчиликлар кутиб турибди. Лекин футбол айнан қийинчиликлар билан қизиқ”, – деди Венгер.