Испания чемпионатининг 20-тур доирасида “Реал” ҳамда “Депортиво” жамоалари ўратсидаги учрашув вақтида мадридликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду юзидан жароҳат олди.
Маълумки, Роналдунинг айнан шу вазиятда клуб шифокорининг телефонини олиб жароҳати қандай эканини кўрди. Бироқ унинг ҳаракатлари айрим мухлисларга ёқмади ва тезлик билан танқид тошлари отилиб кетди.
“Қироллик клуби” бош мураббийи Зинедин Зидан футболчи нотўғри иш қилмаганини айтиб ўтди.
“Одамлар нима дейишади, буни биз назорат қила олмаймиз. У шунчаки телефонни нима бўлганини кўриш учун олди. Қоши ёрилган вазиятни кўргиси келди. Бўлди шу. Бу ерда қўрқадиган ёки гапирадиган ҳолат эмас.
Роналду шунчаки ўйинни жавом эттира олиши мумкинлигини билмоқчи бўлди. Роналду бу ҳақда менга кийиниш хонасида айтди. Ёрилган юзни тиктирди ва бугун машғулотларда қатнашди. Унинг ахволи жойида”, - деди Роналду.
Ўзи нима бўлганди?