Хитойда бўлиб ўтаётган 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати финали учрашуви олдидан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Хайдаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Биз мусобақада ҳозиргача бешта ўйин ўтказдик ва уларнинг ҳар бири ўзгача бир тарих. Албатта, ҳар қандай ўйин ўзига яраша сабоқ бўлиши мумкин, масалан қилган хатоларимизни такрорламасликка ҳаракат қилишимиз лозим. Аммо биз ортда қолган ўинлар билан тўхтаб қолишимиз ярамайди. Уларни унутиб, эътиборни шанба куни бўладиган финалга қаратишимиз керак.
Айни пайтда бор эътиборимизни финалда Вьетнамни ютишга қаратганмиз. Биз фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз. Барча жамоалар финалда ўйнашни орзу қилади, чунки бу жуда муҳим мусобақа. Финал оғир кечишини пайқаш қийин. Рақиб ҳам ўзига яраша кучли жамоа. Бундай мусобақаларда кучсиз жамоа ўзидан-ўзи финалга чиқиб қолмайди», дея Ҳайдаровнинг сўзларини келтиради ОФК расмий сайти.