Англия кубогининг 1/16 финал босқичи доирасида яна бир нечта ўйинлар бўлиб ўтди.
"Тоттенхэм" сафарда қуйи лига жамоаларидан бири "Ньюпорт" меҳмони бўлди ва сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди. Биринчи бўлим тугашига 7 дақиқа қолганида мезбонлар ҳисобни очишди. Баҳснинг 82-дақиқасида эса Харри Кейн мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. Мазкур тўқнашув тақдири "Тоттенхэм" майдонида бўладиган такрорий ўйинда ҳал бўлади.
"Ливерпуль" эса кутилмаганда ўз уйида ютқазиб қўйди. Мерсисайдликлар "Вест Бромвич"ни қабул қилиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Мезбонлар ҳисобни очганига қарамай, "Вест Бромвич" танаффусга қадар "Ливерпуль" дарвозасини 3 марта ишғол қилди. Иккинчи бўлимда Салоҳ рақиб дарвозасига 1 марта йўл топди. Шу тариқа, Клопп жамоаси мусобақани тарк этди. "Ливерпуль" сўнгги 3 йил давомида Англия кубогининг айнан шу босқичидан чиқиб кетмоқда.
Англия кубоги, 1/16 финал
Ньюпорт – Тоттенхэм 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 38 Эймонд, 1:1 – 82 Кейн.
Ньюпорт – Дэй, Уайт, Деметриу, Беннетт, Тозер, Уиллмотт, Пайп, Лэбэди (Долан, 84), Батлер, Нубл, Эймонд (Маккулски, 74).
Тоттенхэм – Ворм, Фойт, Уокер-Питерс (Сон Хын Мин, 46), Триппьер, Вертонген, Сиссоко, Дайер, Ваньяма, Дембеле (Дэвис, 81), Льоренте (Алли, 66), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Лэбэди (32), Фойт (87).
Ливерпуль – Вест Бромвич 2:3 (1:3, 1:0)
Голлар: 1:0 – 5 Фирмино, 1:1 – 7 Родригес, 1:2 – 11 Родригес, 1:3 – 45, автогол Матип, 2:3 – 78 Салоҳ.
Ливерпуль – Миньоле, Матип, Морено, Александер-Арнолд, ван Дейк, Фирмино, Окслейд-Чемберлен (Ингз, 65), Мане (Хендерсон, 65), Вейналдум, Салоҳ, Жан (Милнер, 65).
Вест Бромвич – Фостер, Эванс, Гиббс (Хегази, 37), Ньом, Доусон, Бэрри (Якоб, 71), Брант, Крыховяк, Ливермор, Робсон-Кану (Филлипс, 39), Родригес.
Огоҳлантиришлар: Бэрри (26), Жан (61), Доусон (83), Хегази (85).