Германиянинг “Боруссия Дортмунд” клубия ҳужумчиси Андре Шюррле Англияга қайтиши мумкин. Бу ҳақда Англия ОАВлар хабар тарқатишди.
Маълум бўлишича Шюррле хизматига “Вест Бромвич” жамоаси қизиқиш билдирмоқда. “Вест Бромвич” Андрени мавсум сўнгига қадар ижарага олишни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Боруссия” спорт директори Шюррлени жамоада қолиши ҳақида маълум қилганди.