Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Президент совғаси: 26та Malibu Чемпионларга топширилди (видео)

Баҳо:
+2 | -2

Бугун, 29 январь куни ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати мусобақасида Вьетнам терма жамоасин доғда қолдириб, финалда ғолиб чиққан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси  Хитойдан қайтишди.

“Ислом Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбоев ва МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, эл ардоғидаги санъаткорлар, ОАВ ходимлари, футболчиларнинг яқинлари, Ёшлар иттифоқи фаоллари иштирок этишди.

Чемпионлар жойлашган кортеж дастлаб Аэропорт терминал-3 (маҳаллий),  Бобур, Нукус, Афросиёб, Шароф Рашидов, Навоий кўчаси ҳамда Амир Темур айланмаси ва Ўзбекистон меҳмонхонаси бўйлаб ҳаракатланди. “Ўзбекистон” меҳмонхонасига томон йўл олган чемпионларни мухлислар тарихий кеча уюштириб илиқ кутиб олишди.

Меҳмонхона ҳовлисида чемпионларни расмий тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда бош вазир Абдулла Арипов Президент табригини ўқиб эшиттирди. Сўнгра футболчиларнинг ҳар бирига президент совғалари - Chevrolet Malibu русумидаги автомобиллар тақдим этилди.

Маълум бўлишича, 22 та оқ Malibu автомобили футболчиларга, 4 та қора Malibu мураббийларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Президент совғаси” сифатида тухфа этилди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойга қуйидаги таркибда йўл олган эди.

Дарвозабонлар: 12.Дилшод Ҳамроев (“Навбаҳор”), 1.Ботирали Эргашев (“Пахтакор”), 21.Раҳимжон Давронов (“Машъал”);

Ҳимоячилар: 2.Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), 3.Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), 4.Акром Комилов ("Бунёдкор"), 5.Аббосжон Отахонов (“Навбаҳор”), 6.Азизжон Ғаниев (“Насаф”), 20.Достон Турсунов (“Нефтчи”), 13.Исломжон Қобилов (“Бунёдкор”), 18.Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”), 15.Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”);

Ярим ҳимоячилар: 17.Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”), 7.Одил Ҳамробеков (“Насаф”), 10.Жавоҳир Сиддиқов (“Қўқон-192”), 8.Жасурбек Яхшибоев (“Пахтакор”), 16.Дониёр Нарзуллаев (“Насаф”), 14.Абдужамол Исроилов (“Нефтчи”), 23.Суҳроб Нуруллоев (“Пахтакор”);

 Ҳужумчилар: 9.Забиҳилло Ўринбоев (“Пахтакор”), 22.Бобир Абдихолиқов (“Насаф”), 11.Андрей Сидоров (“Қўқон-1912”).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:21, 29.01.2018.
Ўқилди: 25364 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.