Кириш Регистрация
10/07 05:00 Аргентина - Канада

Бокс. "India Open". 7 нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади

Баҳо:
+ | -

Ҳиндистонда бокс бўйича "India Open" турнири бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этмоқдалар.

Икки кун олдин -91 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Санжар Турсунов ярим финал масаласини хал қилганди. Кеча яна бир қатор боксчиларимиз чорак финал жангларини ўтказишди.


Тўқнашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

-52кг: Худойназар Файзов - Лалдин Мавиа (Ҳиндистон) 3:2

-56кг: Абдулҳай Шораҳматов - Лал Мадан (Ҳиндистон) 5:0

-60кг: Шербек Раҳматуллаев - Шива Тапа (Ҳиндистон) 2:3

-64кг: Иқболжон Холдоров - Ашиш (Ҳиндистон) 4:1

-69кг: Бобоусмон Ботуров - Прасад Гале Бишну (Непал) 5:0

-75кг: Исроил Мадримов - Ҳамид Азизи (Афғонистон) (Мадримов нокаут эвазига ғалаба қозонди)

+91кг: Лазиз Муллажонов - Эванс Агнесс Кедди (Сейшелл) (Кедди нокаут эвазига ғалаба қозонди)

+91кг: Баҳодир Жалолов - Нарендер (Ҳиндистон) 5:0

Бугун мусобақанинг ярим финал жанглари ўтказилади. Унда терма жамоамизнинг етти нафар аъзоси рингга кўтарилади.

-52кг: Худойназар Файзов - Марвин Табамо (Филиппин)

-56кг: Абдулҳай Шораҳматов - Еташ Хан (Ҳиндистон)

-64кг: Иқболжон Холдоров - Дираж (Ҳиндистон)

-69кг: Бобоусмон Ботуров - Сингҳ Неги Дурйодхан (Ҳиндистон)

-75кг: Исроил Мадримов - Мандип Жангра (Ҳиндистон)

-91кг: Санжар Турсунов - Сумит Сангван (Ҳиндистон)

+91кг: Баҳодир Жалолов - Йоанди Ортега (Куба)

Манба: olimpic.uz
Киритилди: 10:18, 31.01.2018.
Ўқилди: 6331 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.