“Фиорентина” ҳужумчиси Хума Бабакар жамоасини алмаштирди. У Италия клуби асосий таркибидан жой ололмаганидан норози бўлган. Бабакар энди “Сассуоло” клуби шарафини ҳимоя қилади.
“Сассуоло” матбуот хизматининг маълум қилишча, Бабакар мавсум охирига қадар ижара асосида тўп суради.