"Челси" бош мураббийи Антонио Конте премьер-лигада "Уотфорд"дан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг (1:4) ҳтимолий истеъфо ҳақида фикр билдирди.
"Менинг келажагим? Ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Мен "Челси"да қоламан ва бор эътиборимни ишимга қаратаман.
Босим? Қанақа босим? Нима у босим?
Мен ҳар куни ишимга 120 фоиз куч сарфлайман. Агар бу етарли бўлса, унда ҳаммаси ОК. Агар аксинча бўлса - клуб бошқача қарор чиқариши керак", - дейди Конте.