«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике Испания Ла лигасининг 22-тури доирасида бўлиб ўтган «Эспаньол»га қарши ўйиндаги (1:1) хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилиши мумкин.
Футболчи гол урганидан кейин рақиб жамоа мухлисларига қарата кўрсаткич бармоғини лабига қўйиб, уларнинг жим бўлишини талаб қилганди. Бу ҳаракати учун Пике битта ўйиндан 3та ўйингача дисклификация қилиниши мумкин.
Испания футбол федерацияси тартиб-интизом қўмитаси Жерарнинг бу ҳаракатини «Эспаньол» мухлисларига нисбатан тажовузкор деб ҳисобласа, унга нисбатан жазо чорасини қўллайди.
Пике эса ўйиндан кейин баёнот бериб, бу ҳаракати орқали ўзининг оиласини ҳақорат қилган мухлисларга жавоб қайтарганини таъкидлаганди.