"Барселона" яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо янги жамоадошлари ҳақида фикр билдирди.
25 ёшли футболчи улардан кўп нарсани ўрганмоқчи.
"Андрес, Лео, Луис, Серхио Бускетс билан бига тўп суриш - бу ақлбовар қилмас ҳиссиёт. Бир вақтлар мен телевизорда кўрган ёки PlayStation'да ўйнаган футболчилар энди мен билан кийиниш хонасида гаплашиб турибди.
Иньеста — даҳо,ундан нимадир ўрганиш мен учун фахр. Мен бу ерга буюк ўйинчилардан тажриба ўрганиш учун келганман. Ҳамма каби мен ҳам Мессини дунёнинг энг зўр ўйинчиси деб биламан, у ўйин тақдирини ўзгартириб юбориши мумкин бўлган ўйинчи, бу фантастика. Бунинг устига у ҳақиқий инсон. Луис билан са Англияда танишганман. "Барселона"га келишимдан аввал у билан кўп гаплашдим. У менинг мослашимга ёрдам берди, у ҳақиқий юлдуз", - дейди Коутиньо.