“Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски ёзда Мадриднинг “Реал” клубига ўтиш истагида.
Хабарларга кўра, футболчи жамоасини алмаштириш билан бирга шахсий шартнома имзолаш бўйича келишиб олишни режалаштирган.
“Бавария” эса бунга жавобан агар у фаолиятини Мюнхенда давом эттиришни истамаса, уни қўйиб юборишга тайёр эканлигини айтиб ўтган.
Хабарда айтилишича, Левандовски “Реал” раҳбарлари билан яхши алоқа ўрнатган ва улар билан доимий алоқада бўлиб турибди. Ўтган мавсумда ҳам Левандовскининг “Реал”га ўтиши ҳақида янгиликлар тарқалганди.
Робертнинг “Бавария” билан тузган шартномаси 2021 йилга қадар давом этади, шартномада эса товон пули кўрсатилмаган.