Турининг “Ювентус” клуби ЕЧЛдаги рақиби “Тоттенхэм”га қарши машғулотларни бошлаб юборди.
Хабарларга кўра, “Ювентус” скаути Роберто Боско “шпорлар”нинг Англия кубокида “Ньюпорт”га қарши учрашувига ташриф буюрган ва ўйиндан сўнг ҳамкасби Пол Моулсворт билан учрашган.
Моулсворт эса “кекса синьора” вакилига “Тоттенхэм”нинг заиф нуқталари жамланган ҳужжатни топширган. Ҳужжатда кўпроқ Эрик Дайер, Муса Дембеле ва Давинсон Санчесларнинг бошқа футболчиларга кўра кўпроқ хатога йўл қўйишлари ўрганиб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” – “Тоттенхэм” учрашуви 14 февраль куни бўлиб ўтади.