"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Саутгемптон" билан учрашувдан сўнг (2:0) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз қойилмақом ўйин кўрсатганимиз йўқ, ҳаммаси кўнгилдагидай кечмади шамол ҳам ҳалақит берди. Шароит оғир бўлди, аммо биз ўз ишимизни бажардик. Бу жуда муҳим.
Тезкор гол урдик, керакли пайтда икккинчи тўпни киритдик, кейин ўйинни назорат қилдик.
Энди бизда нормал дам олиш кунлари бўлмайди. Биз мавсумни кучли тўртликда якунлашимиз керак, бизга очколар керак.
"Арсенал" билан 9 очколик фарқ хотирамлик учун етарли эмас, аммо барибир 9 очко - бу 9 очко. Олдинда ўйинлар кўп ва биз бугунгидай ҳаракатда давом этамиз", - дейди Клопп.