Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Нефтчи» – «Навбаҳор» баҳсида кучлар тенг келди

Баҳо:
+ | -

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Тошкентдаги дастлабки ўртоқлик баҳсида “Навбаҳор”га қарши майдонга тушди. “Водий дербиси”да кучлар тенг келди. 1:1.

Шу куни “Нефтчи” кўригида бўлиб турган икки легионер футболчи майдонга тушди. Улар украиналик Сергей Шевчук ҳамда япониялик Ю Кубоки илк марта “Нефтчи” сафида ҳаракатланишди.

Ўйин гарчи ўртоқлик мақомига эга бўлсада қизғин кураш ва ҳужумларга бой ўтди. Бироқ биринчи бўлимда хар иккала жамоа футболчилари ҳам вазиятлардан фойдалана олишмади.

“Нефтчи” мураббийлари иккинчи бўлимда бир қатор ўзгаришларга қўл уришди. Ўзгаришлар эса ўз сўзини айтди. Заҳирадан майдонга тушган футболчилар “Нефтчи” ҳужумларини янада фаоллаштирди. Иккинчи бўлимда ўйинга қўшилган япониялик легионер Ю Кубоки бошлаб берган ҳужумни Абдул Азиз Юсупов гол билан якунлади. Ушбу вазиятда Юсупов бир неча ҳимоячиларни моҳирлик билан алдаб Наманган жамоа дарвозасини аниқ нишонга олди.

Бироз ўтиб Авазбек Ўлмасалиев жарима майдончаси ичида наманганлик футболчига нисбатан қоида бузди. Ҳакам “Нефтчи” дарвозасига пенальти белгилади. Ушбу вазиятда “Нефтчи” посбони Виталий Мирный пенальти йўналишини аниқ топди ва тўпни қайтарди.

Мажбурий ўзгариш содир бўлди. Бироз аввалги вазиятда рақиб билан тўқнашиб кетган Авазбек Ўлмасалиев ўз ўрнини Жамшид Қобиловга бўшатиб берди. Айнан Қобилов жарима майдончаси яқинида рақиб футболчисига нисбатан қоида бузди ва яна пенальти. Бу сафар “Навбаҳор” имкониятни кўкка совурмади. 1:1

Ҳисоб дуранг кўринишига келганидан сўнг ўйин янада қизғин тус олди. Айниқса Ю Кубоки  бир неча марта дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Баъзи вазиятларда япониялик легионернинг зарбаларига аниқлик етишмаган бўлса бошқа ҳолларда рақиб дарвозабони маҳорат кўрсатди. Шундай қилиб, “Нефтчи” – “Навбаҳор” баҳсида кучлар тенг келди.

“Нефтчи”  мураббийлари баҳсда қуйидаги таркибдан фойдаланишди.

Асосий таркиб: Виталий Мирный, Жалил Кимсанов, Ҳусниддин Ғофуров, Шукур Пўлатов, Авазбек Ўлмасалиев, Жасур Азимов, Абдужамол Исроилов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Сергей Шевчук, Анвар Бердиев, Амиржон Сафаров
Захира: Фаррух Турдалиев, Даврон Маматов, Жамшид Қобилов, Аброр Исмоилов, Сунатилло Эрматов, Элёр Мамасолиев, Абдулазиз Юсупов, Даврон Исақов, Ю Кубоки

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” 14 февраль куни “Металлург”га қарши навбатдаги ўртоқлик баҳсида майдонга тушади.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 16:07, 12.02.2018.
Ўқилди: 4478 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5906]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2946]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2868]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2522]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1916]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1860]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1843]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1687]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1498]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик