Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 4-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Рўзиқул Бердиев: «Эртага тўқсон дақиқа ҳимояланмоқчи эмасмиз»

Баҳо:
+ | -

Бугун Теҳрон шаҳрида ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев ҳамда ҳимоячимиз Одилжон Ҳамробеков иштирок этди.

"Эртага биз кучли рақиб билан ўйнаймиз, шунингдек, учрашув рақибимиз майдонида бўлиб ўтади. Бунга қарамасдан биз эртага яхши ўйинимизни намойиш қиламиз ва албатта биз учун муҳим бўлган ижобий натижа учун ўйнаймиз. Олдимизда дастлаб гуруҳ босқичига вазифаси турган эди, биз плей-оффда кучли рақиб билан баҳс олиб бордик ва мақсадимизга эришдик. Энди биз гуруҳ босқичида иштирок этаяпмиз, гуруҳимизда кучли жамоалар йиғилишган. Жамомизда кўплаб ёш футболчилар тўп тепишади. Уларда иштиёқ жуда кучли ва эртага бўладиган ўйин улар учун синов вазифасини ҳам ўтаб беради. Биз рақибни яхшилаб ўргандик ва футболчиларимизга керакли кўрсатмаларни бердик.

Бизни дуранг қониқтирадими? Футболчиларимиз ҳужумкор ўйинни яхши ўзлаштиришган, юқорида таъкидлаганимдек, эртага ижобий натижа учун майдонга тушамиз.

Биз эртага ҳимоявий ўйин ўйнаймизми ёки ҳужумкор ўйин? Бу борада юқорида фикримни айтиб кетдим. “Насаф” ҳимоявий ўйинни ёқтирмайдиган жамоа ҳисобланади. Агар ҳужум қилмасанг гол ҳам ура олмайсан ва керакли натижага ҳам эриша олмайсан. Албатта ҳимоя ҳам керак, аммо биз эртага 90 дақиқа ҳимояда ўйнамоқчи эмасмиз", — деди Рўзиқул Бердиев.

— Эртага “Озодий”га кўпминглаб мухлислар ташриф буюришади. Сизда асосан ёш футболчилар кўп. Бу ҳолат уларни гангитиб қўймайдими?
— Бу ҳолат бизнинг ёш ўйинчиларга рағбат бўлар эди. Қани энди стадион мухлисларга тўлиб тошса. Футболчилар бундан фақат куч олишади. Биз учун бу ёқимли бўлар эди.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 18:22, 12.02.2018.
Ўқилди: 6141 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик