Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт мижози ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Ўйлайманки, Гаретнингнархи Неймардан кам эмас. У “Реал”ни яхши кўради ва ҳеч қайерга кетиш ҳақида ўйлаётгани йўқ. Шунингдек, унга Роналдунинг кетиши ва кейин юлдуз бўлиб қолиши ҳам қизиқ эмас. Бэйл ҳозирда ҳам “Реал” юлдузи ҳисобланади.
Гарет ёш футболчилар учун яхши намуна бўла олади. Сиз Бэйлни ҳеч қачон фастфуд билан қорнини тўйдираётганини кўрмайсиз. У жуда ҳам эрта ухлайди ва эрта уйғонади.
Келажакда Бэйл албатта, “Олтин тўп” совринига эга бўлади. “А” серия клублари Бэйлни сотиб олиш ҳақида ҳеч қачон ўйлаб кўришмайди. Тўғри, аввалроқ бир Италия жамоасидан таклиф келиб тушганди, аммо “Тоттенхэм” футболчисини сотишни истамаган”, – деди Барнетта.