Кириш Регистрация
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи 2-1 Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал 0-1 Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор 4-2 Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм

Франция футбол федерацияси вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюришади

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 23 январь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Парижда Франция футбол федерацияси мутассаддилари билан учрашиб,юртимизда футболни янги босқичга олиб чиқиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш борасида келишувга эришганди.

Жумладан, Франция футбол федерацияси Президенти маҳкамаси бошлиғи Жаноб Кенни Жан Мари учрашув давомида болалар футболи бўйича франциялик мутахассисларни Ўзбекистонга олиб келиш, юртимиздаги ёш футболчиларни Франция жамоаларига жалб қилиш, Суперлигада иштирок этадиган жамоаларнинг савиясини ошириш, уларнинг иш фаолиятини Европа андозалари асосида йўлга қўйиш мақсадида клублар бош директорлари ва академиялар раҳбарларини Парижга малака ошириш ва тажриба ўрганишга юбориш масалалари муҳокама қилинганди.

Бундан ташқари, шу йилнинг апрель – май ойларида Франция футбол федерацияси вакиллари юртимизга ташриф буюриши кўзда тутилгани маълум қилинганди.

Ана ўша келишувга кўра шу йилнинг 14 март куни Франция футбол федерацияси вакиллари Жаноб Кенни Жан Мари ва Людовик Дебрю юртимизга ташриф буюришади. Улар Суперлига клубларининг маркетинг бўйича мутахассислари иштирокидаги семинарларида ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, клубларимизнинг маркетинг бўйича фаолиятини самарали йўлга қўйишга ёрдам беришади. Шунингдек, болалар футболи мураббийлари ва селекционерлар иши билан яқиндан танишиб, уларга амалий маслаҳатлар бериши кўзда тутилган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 19:37, 13.02.2018.
Ўқилди: 3330 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик