“Базель” клуби мураббийи Рафаэль Викки “Манчестер Сити”га қарши ўйин олдидан рақиб жамоанинг кучли томонларини санаб ўтди.
“Бу жамоада деярли кучсиз томонлари йўқ. “Манчестер Сити” исталган вақтда ўйин услубини алмаштира олади.
“Сити” – ажойиб жамоа, унинг мураббийи эса ўз ишининг устаси эканлигини “Барселона” ва “Бавария” каби клубларда исботлади. Ҳақиқатдан ҳам “Сити” – кучли жамоа.
Доим ўйин олдидан режа тузамиз, бугун ўйин учун ҳам алоҳида режамиз бор. Барчаси биз учун яхши ўтади деган умиддаман.
Агар кимнидир ҳайрон қолдирмоқчи бўлсак, майдонда жуда ҳам зўр ўйнашимзга тўғр келади. Балки, “Сити” бизни ҳайрон қолдириш уддасидан чиқади. Чунки барча билада бу жамоага майдоннинг фарқи йўқ. Жуда ҳам тез қанотлардан ҳужумга чиқиб кетади.
“Базель” ўйиннинг 50 ёки 60 фоизини тўп билан муомала қилиш билан ўтказа олмайди. Ишончли ўйнаш билан бирга жуда эҳтиёт бўлишимиз керак. Ҳар бир тўпга тегингада уни йўқотиб қўймасликка ҳаракат қиламиз”, – деди Викки.