“ПСЖ” клуби ҳужумчиси Неймар Испанияга қайтади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишига кўра, бразиялик футболчи 2019 йил Мадриднинг “Реал” клубига ўтади. Футболчини Париждан кўра Мадриддаги шарт-шароитлар қизиқтирмоқда. Шунингдек, Неймар Франция чемпионатини Испаниядан кучсиз ҳисобламоқда.
“Реал” клуби президенти Флорентино Перес Неймарни “Барселона”га ўтишига қадар сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқган. Лекин “Барселона” уддабуронлик қилиб, Неймарни “Сантос”дан арзон-гаровга илиб кетиб, уни “ПСЖ”га 222 миллион евро эвазига сотиб юборди.
Маълум бўлишича, “Реал” вакиллари етакчиси Криштиану Роналдуни 35 ёшга тўлишини кутишади ва шундан сўнг Неймар вариантига аниқ қайтишади.