Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

“Нефтчи” – “Бухоро” 1:1 (Ўйин шарҳи)

Баҳо:
+ | -

Бугун Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионининг заҳира майдонида “Нефтчи” ҳамда “Бухоро” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди.  Мазкур ўйин ҳисоб бўйича “Нефтчи”нинг учинчи назорат баҳси ҳисобланади. Бунгача Ковшов шогирдлари “Навбаҳор” (1:1) ҳамда “Металлург” (0:1) билан куч синашишди. Тошкент шаҳрида кучли қор ёққани туфайли, баҳс бир соат кеч бошланди.

“Нефтчи” таркибида ўзгаришлар давом этади. Жамоа сафига янги легионер футболчи қўшилди. Россиялик  ҳужумчи Вячеслав Сушкин “Нефтчи” кўригида бўлиб турибди. Кеча “Металлург” билан баҳсда майдонга тушган Александр Деребчинский эса кўрикдан ўта олмади ва ўз юртига қайтиб кетди. Дарвозабон Виталий Мирныйга эса шу куни хордиқ берилди. Мураббийлар штаби Фаррух Турдалиев ва Абдумавлон Абдужалилов сингари махаллий дарвозабонларга имконият беришди.

Учрашувни “Нефтчи” футболчилари фаол бошлашди. Аввалги ўйинларга нисбатан фарғоналиклар бу ўйинни ҳужумкор тарзда олиб боришди. Вячеслав Сушкин илк ўйинида ўзининг фаоллиги билан ажралиб турди. Умуман олганда, барча футболчиларимиз баҳсни юқори суратда ўтказишди. Майдон қордан тозаланган бўлсада, барибир об-ҳаво ўз таъсирини ўтказди. Ўйинчилар ҳаракатланишда бир қатор қийинчиликларга дуч келишди.

Биринчи бўлимда Абдул Азиз Юсупов ҳамда Элёр Мамасолиев ўзининг қанотдаги фаоллиги эвазига бир неча марта рақиб жарима майдончасига ёриб киришди. Шу каби вазиятлар Вячеслав Сушкин ва Ю Кубокида ҳам кузатилди. Иккинчи бўлим ўрталарига келиб “Нефтчи” жамоаси ҳисоб очди. Элёр Мамасалиев қанотда турган Кубокига тўпни ташлади. Ю эса ҳимоячиларни алдаб жарима майдончасига кириб боришга муваффақ бўлди. Аммо уни қўполлик билан тўхтатишди. Учрашув бош ҳаками мазкур вазиятда пенальти белгилади. Япониялик футболчи ўзи ишлаган стандартни ўзи муваффақиятли амалга оширди. 1:0. Кўп ўтмай “Бухоро” жавоб голини урди. Очиғини айтиш керакки, баҳсда жуда қўполликлар кузатилди. Биринчи бўлимда “Бухоро” футболчиси Роббим Ҳасанов “Нефтчи” вакили Абдул Азиз Юсуповнинг оёқларига ўта қўпол тарзда ташланди. Шу туфайли Юсупов ўйинни бошқа давом эттира олмади. Кўп ўтмай, бухороликлар ҳисобни тенглаштиришди. Артём Филипосян жарима тўпини қойилмақом тарзда амалга оширди ва дарвозанинг юқори нуқтасига жойлаб қўйди. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида тугади.

Афсуски, иккинчи бўлим тўлиқ бўлиб ўтмади. Иккинчи таймнинг бошида “Бухоро” футболчиси Эргаш Исмоилов фарғоналикларнинг легионери Ю Кубоки билан тўқнашиб кетди. Натижада бухоролик футболчи хушини йўқотди. Ўйинчининг аҳволи жиддий бўлгани сабабли ўйинни бошқа давом эттиришнинг хожати қолмади. Унга дарҳол тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб кетилди. Кейинчалик маълум бўлишича, Эргаш Исмоиловнинг аҳволи анча яхши экан.

“Нефтчи” – “Бухоро” 1:1 (1:1)

Голлар: Ю Кубоки – 1:0, Артем Филипосян – 1:1

“Нефтчи”: Фарруҳ Турдалиев, Шукурали Пўлатов, Даврон Маматов, Искандар Шойқулов, Аваз Агалиев, Сунатилло Эрматов, Абдужамол Исроилов, Элёр Мамасолиев, Абдулазиз Юсупов, Ю Кубоки, Вячеслав Сушкин

Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Авазбек Ўлмасалиев, Жалил Кимсанов, Аброр Исмоилов, Отабек Аҳмаджонов, Жамшид Қобилов

“Бухоро”: Асилбек Амонов, Қахрамонов Жавохир, Бобир Амонов, Шавкат Саломов, Саломат Қутибоев, Санат Шихов, Артем Филипосян,Роббим Хасанов, Эргаш Исмоилов, Акобир Тўраев, Сергей Русецкий,

Захира: Акмал Турсунбаев, Нозим Умуров, Бахриддин Вахобов, Аманов Арсланмурат,  Тохир Шамшитдинов, Рахматулло Бердимуродов, Азиз Ибрагимов

“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 21:03, 15.02.2018.
Ўқилди: 3260 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.