Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Шоакрам Исроилов: «Янгиликларни ўзимиз ўрганмасак, биров бизга келиб ўргатиб бермайди»

Баҳо:
+ | -

Бугун пойтахтимиздаги Ўзбекистон миллий академик драма театрида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан спорт федерация ва ассоциациялар, Олимпия захиралари спорт коллежлари, Иқтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари тизимларида фаолият олиб бораётган мутахассислар ўртасида учрашув, ўзига ҳос очиқ мулоқот  ташкил қилинди.

Шоакрам Исроилов йиғилишни очиб берар экан, ушбу учрашувни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад айни пайтда мамлакатимизда спорт соҳасининг энг қуйи бўғинларида юзага келган муаммолар ва уларнинг ечимини аниқлаш орқали  яқин кунларда муҳтарам Президентимиз томонидан имзоланиши кутилаётган спорт соҳасини ривожлантиришга доир янги қарорнинг мукаммал кўриниш ҳосил қилишига замин яратишдан иборат эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шахсан Президентимиз топшириқларига биноан ташкил этилган учрашувда соҳа мутахассислари ўз таклифлари билан чиқиш қилишди. Мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими хақида сўз борди. Шунингдек, айни пайтда яратилган шароитлардан самарали фойдаланмаслик, бунинг оқибатида натижаларнинг пасайиб кетиши, селекция ишларининг тўғри йўналишда олиб борилмаслиги, ёш ва иқтидорли спортчиларнинг четда қолиб кетаётганлиги энг катта камчилик эканлиги таъкидланди.

Олимпия захиралари коллежлари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари фаолияти ислоҳотларга мухтож эканлиги, малакали кадрлар етишмаслиги, мактабгача таълим муассасалари ҳамда ўрта мактабларда жисмоний тарбия фани ва спорт тўгараклари талаб даражасида ўтилмаслиги каби муаммолар кўтарилди.

Исроилов томонидан юртимиз спорти довруғини юқори кўтариш, муваффақиятга эришиш, чет эл тажрибасини ўрганиш учун халқаро алоқаларни ривожлантириш лозимлиги алоҳида қайд этилди.

"Сир эмаски, спорт бугунги кунда катта сиёсат даражасига чиқиб бўлган. Агар янгиликларни, тажрибаларни ўзимиз ўрганмасак, биров бизга келиб ўргатиб бермайди. Бунинг учун қўлга китоб олиш, изланиш керак", - дея куюниб гапирди Жисмоний тарбия ва спорт вазири.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 22:09, 16.02.2018.
Ўқилди: 2830 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.