Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори спорт масаласидаги йиғилишга нима учун келди?

Баҳо:
+ | -

Бугун пойтахтимиздаги Ўзбекистон миллий академик драма театрида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан спорт федерация ва ассоциациялар, Олимпия захиралари спорт коллежлари, Иқтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари тизимларида фаолият олиб бораётган мутахассислар ўртасида учрашув, ўзига ҳос очиқ мулоқот  ташкил қилингани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов, Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари Бекзод Мавлянов, Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва мамлакат футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроиловлар иштирок этишди.

Шахсан Президентимиз топшириқларига биноан ташкил этилган учрашувда соҳа мутахассислари ўз таклифлари билан чиқиш қилишди. Мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими хақида сўз борди.

Шунингдек, айни пайтда яратилган шароитлардан самарали фойдаланмаслик, бунинг оқибатида натижаларнинг пасайиб кетиши, селекция ишларининг тўғри йўналишда олиб борилмаслиги, ёш ва иқтидорли спортчиларнинг четда қолиб кетаётганлиги энг катта камчилик эканлиги таъкидланди.

Олимпия захиралари коллежлари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари фаолияти ислоҳотларга мухтож эканлиги, малакали кадрлар етишмаслиги, мактабгача таълим муассасалари ҳамда ўрта мактабларда жисмоний тарбия фани ва спорт тўгараклари талаб даражасида ўтилмаслиги каби муаммолар кўтарилди.

Мазкур йиғилишда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов сўзга чиқиб шундай деди:

"Яқин кунлар ичида муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан имзоланадиган қарорда Сиз - соҳа мутахассисларнинг фикри ҳам инобатга олиниши керак.

Албатта, ҳақли савол тузилиши табиий. Нима учун Бош прокурор спорт масаласидаги йиғилишга келди? Чунки, янги қарор ижроси айнан Бош прокуратура томонидан назорат қилинади.

Бунинг учун катта ишчи гуруҳи тузилган. Шу сабабли ҳам, мамлакат раҳбарининг топшириғи билан бу ерга келдим. Спорт тизимини тубдан ислоҳ қилиш, қайта кўриб чиқиш учун нималар қилишимиз лозим?

Янги қарор учун қандай қўшимчалар киритсак самарадорликка эришишимиз мумкин бўлади?

Марҳамат, ўз фикрингиз билан ўртоқлашинг", - деди Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 22:15, 16.02.2018.
Ўқилди: 6467 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.