Қаршининг «Насаф» клуби собиқ бош мураббийли Анатолий Демьяненко янги ташкил қилинган Киев шаҳри футбол федерацияси президенти этиб сайланди. Бу ҳақда Владислав Вашчук ўзининг Facebook‘даги саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, Демьяненкога сайловда айнан «Динамо» Киев ва «Спартак» жамоалари собиқ футболчи Владислав Вашчук рақобат қилган. Натижаларга кўра, Демьяненко сайловда ғолиб чиққан. Вашчук унинг ўринбосари сифатида фаолият олиб борадиган бўлди.
Қизиқ томони, мазкур ташкилот Киев футбол федерациясидан алоҳида, лекин унга муқобил ташкилот саналади. Ташкилотни тузиш бўйича бош ғоя айнан Вашчукка тегишли бўлган. Алоҳида ташкилот тузишдан мақсад нима экани ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Насаф» билан 2011 йилда ОФК кубоги бош совринини қўлга киритганди. «Насаф»дан ташқари у «Динамо» Киев, «Нефтчи» Боку ва «Волинь» каби жамоаларида ишлаган.