ПСЖ клуби бугун Франция чемпионатининг 26-тур доирасида “Страсбур”ни қабул қилиб, йирик 5:2 ҳисобида ғалабани расмийлаштиришга эришди.
Гап шундаки, парижликлар ўз майдонларида кетма-кет 13-ғалабага эришиб, Франция чемпионатида яққол рекордчи бўлиб олди.
Маълумот учун, ПСЖ 26 турдан 68 очко билан пешқадам бўлиб турибди, парижликларнинг энг яқин таъқибчиси “Монако” 12 очко кам тўплаган.