“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Хуан Мата “Хаддерсфилд”га қарши учрашувда ҳакам Кевин Френднинг VAR тизими орқали киритган тўпини инобатга олмаганига муносабатларини билдириб ўтди.
“Кейини босқичга чиқиш муҳим эди. Вазифамиз битта – яна “Уэмбли”да мусобақа бош совринини қўлга киритиш ҳисобланади.
Инобатга олинмаган гол? Ўша вазиятда офсайд борлигини очиғини тушуна олмай қолдим. Мен рақиб ҳимоячиси билан бир чизиқда жойлашган эдим. Гол урилгандан кейин одатдагидек нишонлашга ҳозирлангандим.
Кейин ҳакамнинг ким биландир гаплашаётганига кўзим тушди ва шу билан у голни ҳисобламади.
Мен VAR тизими тарафдориман, ўйлайманки, тизим футболга фақат фойда келтиради. Айниқса муҳим қарорлар қабул қилишда жуда асқотади. Видеотакрорлар тизими ўйинда ҳалоллик пайдо бўлишига бироз бўлсада ёрдам беради. Аммо бугун кутилмаган қарор бизнинг зараримизга ишлади.
Яхшиямки, бу гол асосий натижага таъсирини ўтказмади, Биз барибир якунда ғалаба қозонишни уддалай олдик. “Манчестер Юнайтед” барча саволларга доим кутилганидан эртароқ жавоб беришга ўрганган”, – дейди Мата.