ЕЧЛ нимчорак финалининг биринчи учрашувида (3:1) "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду пенальти бааришидан тўп юқорига сапчиган ва бу бутун футбол оламини ҳайратда қолдирган эди.
The Sun нашрининг тушунтиришича, бунга майдонни суғоришда ишлатилган сув сабабчи бўлган. Криштиану чап оёғини майсага қўйганида, сув тўпнинг юқорига кўтарилишига сабаб бўлган. У кейин ўнг оёғи билан зарба берган.