Ҳужумчи Эдинсон Кавани ПСЖда янги рекорд ўрнатди. Гап шундаки, Кавани кеча “Страсбург”га қарши учрашув (5:2) да дубль муаллифига айланди ва “Парк де Пренс” стадионида ПСЖ учун энг кўп гол урган футболчи бўлиб олди.
Кавани ҳисобида айни вақт турли хил мусобақаларда урилган 86 гол бўлиб, у бу борад Златан Ибрагимович рекордини янгилади.
“Манчестер Юнайтед” клуби шарафини ҳимоя қилаётган Златан аввал ПСЖ учун “Парк де Пренс” стадионида 85 та гол урган.