“Ювентус” клуби футболчилари Гонсало Игуаин ҳамда Федерико Бернардескининг “Тоттенхэм”га қарши кечадиган Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувини ўтказиб юборишлари мумкин.
Куни кеча иккиси ҳам “Торино”га (1:0) қарши ўйинда жароҳатланди.
Яқин кунларда футболчилар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиб, тикланиш муддати борасида аниқлик киритадилар.
“Тоттенхэм” – “Ювентус” баҳси 7 мартга белгиланган.