Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Сардор Сулаймонов: «Навбаҳор»да ўзимни кўрсата оламан»

Баҳо:
+ | -

Ўтган мавсумни Самарқанднинг «Динамо» жамоасида тўп сурган Сардор Сулаймонов янги мавсумда «Навбаҳор» шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Хўш, унинг дастлабки таассуротлари қандай?

- Сардор, «Навбаҳор»га қандай келиб қолдингиз?

- Аслида «Динамо»да янги мавсумда ҳам тўп суриш ниятим бор эди. Воқеалар ривожи биз кутгандек бўлмади. Жамоанинг Про-лигада ўйнашини кутмагандик. Шу боис жамоани тарк этишга мажбур бўлдим. Мендан ташқари, деярли барча асосий таркиб футболчилари бошқа клубларга ўтиб кетишди. «Навбаҳор»дан таклиф бўлди, чорловга лаббай дея жамоа машғулотларида иштирок этмоқдаман.

- Клубда қандай кутиб олишди?

- Илиқ. Деярли барча футболчилар билан танишман. Ўзаро тил-топишишда муаммо кўзга ташланмади.

- «Навбаҳор»да янги мавсумни ўтказасиз. Умуман олганда ҳаяжон борми?

- Клуб билан бир йиллик шартномага имзо чекдим. Тўғриси, Наманганда ўтадиган дастлабки ўйинимизни интизорлик билан кутмоқдаман. Биламиз, Наманганда футболни қаттиқ ардоқлашади. Мухлислар тўла ўйингоҳда ўйнаш бошқачада, барибир.

- «Навбаҳор»даги рақобатдан чўчимаяпсизми?
- Дарҳақиқат, жамоада ёш ва тажрибали футболчилар жамланган. Ўтган йилги натижанинг ўзи «Навбаҳор»ни кучини кўрсатиб турибди. Рақобатдан қўрқмайман, бўлмаса жамоага ўтмасдим.

- «Динамо»да бир йил тўп суриб, мухлислар орттиришга эришдингиз. Наманган жамоасида йўқолиб қолмайсизми?

- «Навбаҳор»да ўзимни кўрсата оламан, деб ўйлайман. Мухлислар жуда талабчанлиги маълум. Шундай бўлса-да, уларнинг ва мураббийларимизнинг ишончини қозона оламан.

- «Навбаҳор» олдига кучли учликка кириш вазифа қилиб белгиланган. Жамоа бунга қодирми?

- Вилоят ҳокими томонидан шундай топшириқ берилганини эшитдим. Жамоада барчаси жойида, футболчилар аҳил-иноқ. Суперлигида 3-ўрин учун кураш қизғин кечишини айтиш мумкин. Ўйлайманки, бир тан бўлиб ушбу вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз.

О. Наимов суҳбатлашди

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 18:23, 19.02.2018.
Ўқилди: 2708 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.