"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия кубогида "Уиган" билан урашувдан сўнг (0:1) фикрларини билдирди.
"Уиган"ни кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Биз қўлимиздан келганини қилдик. Бундай ўйинлар финалга тенг, биз са кўп хатоларга йўл қўйдик. О кей, биз бу мағлубиятни қабул қиламиз. Ғолибни табриклаймиз.
Делфани четлатишди, ҳакамларнинг қарори шу бўлди. Трибуна ости биносида ҳеч нарса бўлгани йўқ. "Уиганда" биргина аниқ зарба бўлди.
Ўйинимиздан ақсусланмайман, менга ўйинга бўлган кайфият ва ўйин ёқди. Мен футболчилардан ҳисоб эмас, ўйинни талаб қиламан. Бугун яхши ўйнадик.
"Уиган" ютди, энди биз Лига кубоги финалига тайёргарлик кўрамиз", - дейди Гвардиола.