"Челси" яримҳимоячиси Эден Азар ЕЧЛ нимчорак финалида "Барселона"га қарши биринчи ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди
"Бу мавсумда "Барселона" нг кучли жамоалардан бири. Умид қиламанки, "Челси" уйда ҳам сафарда ҳам ўзининг яхши томонларини кўрсата олади.
Сени тарихдаги энг яхши ўйинчилар - Месси ва Роналдуга таққослашлари ажойиб. Аммо мен мутлақо бошқачаман. Биз турли чемпионатларда ўйнаймиз.
Мен ўз ишимни бажаряпман, улар даражасига чиқишга интиляпман, улар сайёрадаги энг кучли футболчилар. Ҳар мавсумда қўлимда келганича ўйнайман. Агар дунёда энг яхши бўлишни истасанг, топ-ўйинларда ўзингни кўрсатишинг керак. Келинг, уриниб кўрамиз.
Энг яхши ўйинчиларга қарши ўйнасанг, уларнинг олдида ёиқинроқ ўйин кўрсатишинг керак. Уларнинг савиясига чиқишим учун эртага яхши ўйин кўрсатишим керак.
"Барса" - дунёнинг энг яхши клубларидан бири, у ўтмишда "Челси" билан ўйинларда муаммоларга учраган. Умид қиламанки, эртага бу яна такрорланади", - дейди Азар.