“Ювентус” ярим ҳимоячиси Клаудио Маркизио фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин.
Маълумотларга қараганда, жамоадаги ўрнини йўқотиб қўйган ва жароҳатларга мойил бўлиб қолган Маркизио учун энг қулай вариант МЛС ҳисобланмоқда. Футболчининг шартномаси 2020 йилгача мўлжалланган, аммо Маркизио ёзда кетиши мумкин.