Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

ЕЧЛ. «Челси» - «Барса» ўйинида ғолиб аниқланмади

Баҳо:
+ | -1

Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичидаги яна бир марказий ўйин бўлиб ўтди. "Челси" ва "Барселона" жамоалари ўртасида бўлиб ўтган дастлабки ўйиндан кейин интрига сақланиб қоладиган бўлди.

Антонио Конте ўйинни номинал ҳужумчисиз бошлашга қарор қилди. У асосий эътиборни марказга қаратиб, "Барса"га эркин ўйнаш имкониятини бермасликни мақсад қилди. Бунинг натижасида "кўк-анорранглилар" танаффусга қадар рақиб мудофаасини ёриб ўта олишмади.

Учрашув давомида меҳмонлар тўни 70 фоиз вақт давомида назорат қилган бўлсалар-да, биринчи бўлимда мезбонлар 2та қулай имкониятга эга бўлишди. 33-дақиқада Виллиан 22 метрлардан зарба йўллади. Тўп эса устунга тегиб қайтди.  Биринчи бўлим тугашига 4 дақиқа қолганида Виллиан бу ишни яна бир марта бажарди. Бу сафар у 17 метрдан зарба бериб, нариги устунни нишонга олди.

Иккинчи бўлимни каталонияликлар нисбатан фаол бошлашди. Аммо мезбонлар ишончли ҳимояланишда давом этишди. Виллиан эса учинчи уринишда ўз мақсадига эришди. Бразилиялик ярим ҳимоячи жарима майдончаси ташқарисидан шундай зарба бердики, тер Штеген тўрга бориб тушаётган тўпни томоша қилишдан бошқа илож топа олмади.

Бутун ўйин давомида мудофаада ишончли ҳаракат қилган "Челси" бир марта хатога йўл қўйди ва бу қимматга тушди. Иньеста рақибдан тўпни олиб қўйиб, жарима майдончасига кирди ва Мессига узатма берди. Лео аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Шу тариқа, "Барселона" сафарда голли дурангга имзо чекди. Ушбу тўқнашув тақдири 14 март куни Барселонада ҳал бўлади.

ЕЧЛ, нимчорак финал, дастлабки ўйин
Челси Англия – Барселона Испания 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 62 Виллиан, 1:1 – 75 Месси.
Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер, Мозес, Азар, Виллиан, Фабрегас (Дринкуотер, 84), Канте, Педро (Мората, 83), Алонсо.
Барселона – тер Штеген, Серджи Роберто, Пике, Умтити, Альба, Паулиньо (Алеиш Видаль, 63), Ракитич, Бускетс, Иньеста (Андре Гомеш, 90), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Ракитич (29), Суарес (76), Рюдигер (80), Мората (86), Бускетс (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:31, 21.02.2018.
Ўқилди: 7344 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [4932]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3389]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [3342]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [2060]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [1819]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1387]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1381]

Роберт Левандовски «Барселона»ни тарк этишини расман эълон қилди [1366]

«Барселона»нинг Қирғизистондаги академияси мураббийи: «Ҳусановнинг услуби Каталония футболига мос келади» [1355]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1336]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик