“Арсенал” ҳимоячиси Эктор Бельерин клубини алмаштириши мумкин.
Маълумотларга кўра, “Реал” президенти Флорентино Перес 22 ёшли испаниялик футболчини харид қилмоқчи.
Бельерин, аслида, “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ Каталония клуби таркибида умуман майдонга тушмаган, у 15 ёшида “Арсенал”-U18 жамоаси сафига келиб қўшилган.
Жорий мавсумда Бельерин 32 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” уни 35 млн еврога баҳолаган.