“Арсенал” устози Арсен Венгер Европа лигаси 1/16 финали доирасидаги “Эстерсунд”га қарши жавоб ўйини олдидан фикр билдирди.
“Ўзил душанба ва сешанба кунларини касаллиги туфайли тўшакда ўтказди. Уни таркибга киритишим ҳам мумкин эди, аммо таваккал қилишни истамадим, ундан фойдаланмасликка қарор қилдим. Рэмзи эса машғулотларда яхши қатнашяпти, аммо ҳозир таркибда эмас. У якшанба куни ўйнашга тайёр бўлади”, деди Венгер.