“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо “Севилья”га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
“ЕЧЛдаги ғолиблик ҳақида чорак финалга чиқсакгина ўйлашимиз мумкин, бундан олдин финал ҳақида ўйлаш шунчаки аҳмоқларнинг иши. Олдимизда ҳали нимчорак финалнинг икки ўйини турибди.
Қачонки кучли саккиз жамоанинг бири бўлсакгина кейинги босқичга чиқиш ҳақида жиддий ўйлаймиз.
Ҳозирча оддийнамо аммо сирли жамоага қарши ўйин ҳақида ўйлашимиз керак, бугунги ўйин натижаси балки ҳеч нимани ҳал қилмас, лекин биринчи ўйинни яхши ўтказиш муҳим ҳисобланади.
“Севилья”да мусобақавий характер мавжуд, бу жамоа биринчи марта нуфузли мусобақаларда қатнашаётгани йўқ. Испания кубоги, Европа Лигаси шу жумладан ЕЧЛ.
Энди “Севилья”да ўзини Европада кучли эканлигини кўрсатиш учун имкониятлари бор”, — деди Моуриньо.