Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия 0-2 Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Франческо Тотти: «Мухлислар эътиборида бўлиш – ёқимли»

Баҳо:
+ | -

«Рома» ва Италия терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Франческо Тотти Москвага ташриф буюрди. Бундан унумли фойдаланган championat.соm мухбирлари италиялик футбол афсонаси билан суҳбат уюштиришди.

Қуйида ана шу интервьюни ўқишингиз мумкин.

- Москвага илк бора 2001 йили келгандингиз. Ўшанда «Рома» «Локомотив»га қарши баҳс олиб борган. Ўтган давр мобайнида шаҳар ўзгарибдими?

- Кеча тунда учиб келдим. Шу боис ҳам шаҳарни томоша қилишга имкон туғилмади. Лекин Москва жуда чиройли шаҳар эканлигини биламан. Имкони туғилди дегунча шаҳарни айланиб чиқаман.

Қачон? Қайтишингиздан олдинми?

— Ёзда Москвада «Афсоналар суперкубоги» бўлиб ўтади. Унда терма жамоаларнинг фахрий ўйинчилари ўйнашади. Бунинг устига кейинги сафар Москвага оиламни ҳам олиб келмоқчиман.

- Москвада ҳозир диққат марказидасиз. Чарчатиб ҳам юборишгандир?

- Италияда бундан ҳам қийин (кулади). Лекин ҳақиқатан хорижда ҳам осон эмас. Шахсий ҳаётингизда бу турли ноқулайликларни келтириб чиқаради. Римнинг жанубий тарафида истиқомат қиламан. Чунки марказда яшашнинг иложи йўқ.

Бир неча йиллардан буён Виа дель Корсо (Римнинг машҳур кўчаларидан бири) кўчасига бормайман. Бошқа тарафдан кўчаларни айланиш учун вақтим йўқ. Ҳаттоки дам олиш кунларимда ҳам ишим жуда кўп. Аммо мухлислар эътиборида бўлиш ёқимли.

- Рим меҳмонлари учун Франческо Тотти қандай маслаҳатлар беради - қаерга бориш, нимани кўриш керак?

- Римнинг ҳамма жойида яхши. Буни римлик бўлганим учун айтмаяпман. Бу - факт. Қаерга қараманг қандайдир ёдгорлик, фаввора ёки чиройли бинони кўрасиз. Бундан ташқари, денгиз, тоғлар. Бу - инсон учун, сайёҳлар учун керакли жиҳат.

- Римда ким машҳурроқ: сизми ёки Рим папаси?

- (Оқ футболкасини кўрсатиб) Албатта, мен. Кўриб турибсиз-ку, оқ ки­йимдаман. Лекин, бу - ҳазил. Албатта, папа машҳурроқ.

- Фаолиятингизни якунлаган кунингизнинг эртасига нима қилдингиз?

- Охирги 25 йилдаги дастлабки таътилимга чиқдим. Таътилни оилам билан бирга ўтказдим.

- Кутилмаган савол: охирги марта қачон қўшиқ айтгансиз?

- Қўшиқ айтмаганим яхшироқ (кулади).

— Нима учун?

— Агар куйласам, атрофдагиларнинг барчаси қочиб кетади. Шу боис ҳам фақат эшитаман.

— Масалан қандай қўшиқларни эшитасиз?

— Охирги пайтларда кичик қизим билан асосан болалар қўшиқларини тинглаяпман. Умуман олганда, уч нафар фарзандим бор. 12 йилдан буён фарзандларимни тарбиялаяпман. Шунинг учун ҳам, болалар  қўшиқлари ва эртакларининг бир нечтасини биламан.

- Кимни тарбиялашга кўпроқ вақт ва кучингизни сарфлагансиз: ўз фарзандларингизними ёки Антонио Кассанони?

- Иккиси ҳам бирдек қийин бўлган (кулади). Доим машғулотлар базасида эдим. Уйимдагидан кўра у ерда кўп вақтимни ўтказганман. Лекин, барибир, оилам учун, болаларим учун қалбимни берганман.

Акмал ЭШОНХОНОВ тайёрлади

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:46, 24.02.2018.
Ўқилди: 1479 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.