“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛ ўйинларидаги натижаларга муносабати қандай эканлигини айтиб ўтди.
“Барча ўйинларни кўрдим. Ҳа, сифатли ўйинларни томоша қилиш бахти менга насиб этди. “Севилья”ҳали ҳам кучли жамоа эканлигини яна бир марта амалда исботлади. Шунинг учун уларнинг дуранг ўйнаганидан ҳайрон бўлмадим. “Юнайтед эса испанларга қарши яхши ўйин ўтказа олди. Ҳар ҳолда сафардаги дуранг ижобий натижа ҳисобланади.
Балки, “Шахтёр”нинг ғалабаси барча учун кутилмаган сюрприз бўлгандир, лекин уларнинг ўйинларида сифат мужассам. “Шахтёр”да қишги танаффус юзага келган, шунинг учун улар жавоб ўйинида “Рома”дан ўтиш учун бор имкониятларини ишга солишади.
“Юнайтед”билан икки ҳафтадан кейин ўйнаймиз, шунинг учун ўйинни томоша қилишга мажбур эдим. Ўйинга қадар ҳаяжонланмадим ва кейин ҳам ҳаяжонларимни боса оламан. Мен ўйинни кўриш давомида фақат сифат гувоҳига айландим холос”, – деди Клопп.