"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиола шаънига илиқ сўзлар битди.
Гвардиола шогирдлари Англия лига кубоги финалида "Арсенал"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этдилар.
"Гвардиола – дунёнинг энг яхши мутахассисларидан бири. У совринлар ютиш ва бизга ёрдам бериш учун "Сити"га келди. Гвардиола – фаолиятимдаги энг талабчан мураббий.
Келажагимга келсак, АПЛда ўйнаётганимдан хурсандман. Шартномам бор экан, шу ерда қоламан", - дейди Агуэро