Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Умид Аҳмаджонов: Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш учун биргаликда ҳаракат қилишимиз керак

Баҳо:
+ | -1

Бугун Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамда Миллий олимпия қўмитаси ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов иштирок этди.

Йиғилишда сўзга чиққан Умид Аҳмаджонов ЎФА ҳамда МОҚ ходимлари биргаликда юртимизда спортни, хусусан, футболни юқори босқичга олиб чиқиш, янада ривожлантириш учун бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилишлари кераклигини таъкидлаб ўтди.

“Бу йил олдимизда энг катта вазифа Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этиш. Кейин 2019 йилда Осиё Кубоги мусобақаси кутиб турибди. Ундан сўнг эса Олимпиада ҳамда футбол бўйича Жаҳон чемпионатига саралаш бошланади. Вақт тобора кам қоляпти. Футбол мухлислари эртага биздан натижа талаб қилишади. Шу сабабдан ҳаммамиз биргаликда ҳаракат қилиб, куйиб-пишиб ишлашимиз зарур.

Биринчи навбатда болалар футболида тизим яратишимиз зарур. Белгиланган тақвим асосида бу йил мингга яқин мусобақа ўтказамиз деб эълон қилдик. Мусобақалар ҳудудларда бўлиб ўтмоқда. Лекин бу мусобақаларда ўзини кўрсатган болалар кейин қаерга боради? Ким уларни саралаб олиб, терма жамоаларга номзод сифатида кўрсатади? Бунинг учун селекция ишини кучайтиришимиз керак. Малакали селекционерлар керак бўлса 10-15 кун вилоятларда, юртимизнинг чекка-чекка қишлоқларида юриб, у ердаги истеъдодли болаларни саралаб олишлари зарур. Шундагина мусобақалар ўтказишдан самара кўзлашимиз мумкин.

Футбол мактаблари ва академиялардаги порахўрлик, таниш-билишчилик каби иллатларни йўқотишимиз зарур. Истеъдоди йўқ бўлса ҳам, фақат пули борлиги учун футбол мактабларида юрган болалар бўлса, улардан воз кечиш вақти келди. Аксинча, қобилиятли, истеъдодли бўла туриб, футболга қатнаш имкониятига эга бўлмаган кам таъминланган оилалар фарзандларини бепул футбол билан шуғулланишларини таъминлаш керак. Бунинг учун академияларга қабул жараёнларида шаффофликни юзага келтириб, фақат муносибларгина имтиҳонлардан ўтишини таъминлашимиз даркор.

Токиода бўладиган Олимпиада мусобақаси йўлланмаси учун курашадиган Олимпия терма жамоасини ҳозирдан шакллантиришмиз керак. Хитойдаги Осиё чемпионатида қўлга киритилган ютуқни унутиш керак. Энди асосий мақсад дастлаб Олимпиадада иштирок этиш, кейин эса Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш. Халқ биздан мана шуни кутяпти.

Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол Ассоциациясида ишлайдиган ҳар бир ходим шуни чуқур ҳис қилиб, тўғри англаган ҳолда иш олиб бориши керак. Шундагина биз ўз олдимизга қўйган мақсадга ета оламиз”, - деди Умид Аҳмаджонов.

Шундан сўнг, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов сўзга чиқди.

“Юртимизда спортни, хусусан, футболни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишлар, ислоҳотлар албатта ўз самарасини беради. Фақат бунинг учун барчамиз жонбозлик кўрсатишимиз керак. Спортга, футболга алоқадор ҳар бир ходим ўз масъулиятини тўла ҳис қилган ҳолда фаолият юртиши керак.

Агар кимда ўзининг таклифлари, фикрлари бўлса бемалол билдириши мумкин. Биз барчани эшитишга, барчанинг фикрини инобатга олишга ҳаракат қиламиз. Спортнинг, футболнинг ривожига барчамиз масъулмиз. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги яқинда ташкил этилди. Лекин олдимизда жуда катта вазифалар турибди. Агар биргаликда ҳаракат қилсак, барча мақсадларимизга етамиз”, - деди Шоакром Исроилов.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 19:17, 26.02.2018.
Ўқилди: 4508 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3765]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2878]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2001]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1878]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1856]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1606]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1564]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1503]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1491]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1340]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.