Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Зафар Холмуродов: «Вазифамиз асосий таркибга муносиб футболчиларни тайёрлаб бериш»

Баҳо:
+ | -

Ёшлар лигасининг 1-тур доирасидаги «Нефтчи» – «Насаф» 1:2 учрашувидан сўнг, жамоамиз устози Зафар Холмуродов ўз фиклари билан ўртоқлашди.

-Албатта лиганинг дастлабки турида ғалаба қозониш ёқимли. Барчани ушбу ғалаба билан табриклайман. Умид қиламанки, эртага асосий таркибимиз ҳам ғалабага эришади. Бугунги учрашув ажойиб бўлди.

«Нефтчи» ёшлари ҳам бор кучларини ишга солишди. Таркибда ажойиб футболчилар йиғилишган. Бу ёшлар «Нефтьчи» жамоасининг келажагидир.

Тўғриси, бугун бироз хавотир бор эди. Бунга сабаб, жамоамиз ҳар йили мавсумни деярли янги таркиб билан бошлайди. Дастлабки ўйиндан футболчилар бир-бирларини тушуниб кетиши қийинроқ кечади. Бугунги учрашувда ҳисобда олдинга ўтиб олганимиздан кейин, футболчиларимиз хотиржамликка берилишди, оқибатда дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Танаффусда йигитларимизга керакли кўрсатмаларни бердик. Мураббийда доимо заҳира тактикаси бўлиши керак.

Биз иккинчи бўлимда бошқача тактика қўлладик. Натижасини кўриб турибсиз. Албатта камчиликларимиз бор, бу камчиликлар устида ишлаймиз.

Футболчиларимизга доимо уқтиришга ҳаракат қиламиз, футболчида сафар ва уй учрашувларида фарқ бўлмаслиги керак. Яъни бўлажак профессионал футболчи сафарда ҳам, уй учрашувида ҳам бир хил ўйин намойиш қилишга ўрганиши керак.

Ёшлар жамоамизда фаолият юритаётган, биз мураббийлар олдида доим бир долзарб вазифа туради. Бу ҳам бўлса, асосий таркибимизга муносиб ўйинчилар етказиб бериш.

Бу биз мураббийларнинг анъанасига айланиб улгурган. Бу йил ҳам бир қанча футболчиларимиз асосий таркибга ўтказилди.Умид қиламанки, бу футболчиларимиз ҳам, футбол ишқибозларининг эътиборини қозонишади.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 21:42, 28.02.2018.
Ўқилди: 2661 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.