«Интер» клуби собиқ футболчиси Луиш Фигу Италия чемпионати 27-тури доирасидаги Милан дербиси олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу дерби ҳамиша олдиндан фикр билдириб бўлмайди. Жамоаларнинг айни дамдаги ҳолатлари ҳеч нарсани англатмайди. Бу қарама-қаршиликда ҳар қандай нарса рўй бериши мумкин.
Бу ўйинларда мен ҳам қатнашганман ва жуда кўп хотиралар қолган. Ўйин атмосфераси ҳар доис фантастик даражада бўларди» - дейди португалиялик собиқ футболчи.