"Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн Испания чемпионатида "Леганес"га қарши учрашувда (4:0) барча голлар муаллифи бўлди.
Франциялик футболчи бу учрашувда "покер"га эришиш билан бирга, 100 лик довонини ҳам забт этди.
Гризманн ўтган турда "Севилья" дарвозасига учта гол уриб, "хет-трик" қилган эди.