Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Умид Аҳмаджонов Фарғонада мавсумнинг илк учрашувини очиб берди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов  Суперлиганинг очилиш учрашувларидан бири бўлган “Нефтчи” – “Насаф” учрашувини Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионидан бевосита кузатиб бориш учун Фарғонага ташриф буюргани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Умид Аҳмаджонов Фарғонадаги “Истиқолол” стадионида Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Насаф” учрашувини очиб берди. Очилиш маросими ҳақиқий байрамга айланиб кетганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. Стадион мухлислар билан тўлиб-тошди. Очилиш учрашувида футболимиз афсонаси Биродар Абдураимов, Хитойдаги Осиё чемпионати ғолиблари, спортчилар, Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари совриндорлари ва бошқа спорт жамоатчилиги вакиллари қатнашди.

Маросимда сўзга чиқар экан, Умид Аҳмаджонов барчани янги мавсум очилиши билан табриклади. Суперлиганинг ҳар бир учрашувида мухлислар мана шундай стадионларни тўлдириб ўтиришса, бу футболчилар учун ҳам ўзгача кайфият бахш этишини таъкидлади. Мухлислар стадионларга келиб футбол томоша қилишлари учун Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидин бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилгани, жумладан, ўйинлар бошланиши мухлислар учун қулай вақтларга мослангани ҳақида гапириб ўтди. Кейин эса бугун майдонда ҳаракат қиладиган ҳар икки жамоага омад тилади.

Ўйиндаги дастлабки зарбани рамзий равишда футболимиз афсонаси Биродар Абдураимов амалга оширди. Шундан кейин ФИФА рефериси Равшан Эрматов учрашувга старт берди. 

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 21:29, 01.03.2018.
Ўқилди: 3347 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.