«Тоттенхэм» клуби собиқ мураббийи Гарри Реднапп «Арсенал» клубининг ҳолати ҳақида гапириб ўтди. Мутахассиснинг фикрича, Венгер ўз лавозимини тарк этиши лозим. Унинг лондон клубидаги вақти ўз якунига етди.
«Венгер – «Арсенал» клубида фаолият юритган ажойиб мураббий. Бироқ менинг фикримча, у клубни тарк этиши керак. Бу каби гапни айтишни ёқтирмайман, чунки кимдир ўз ишини йўқотса жуда ёмон, аммо Венгернинг кетиш вақти бўлди», - дейди Реднапп