Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Суперлига. «Бухоро» қийин ғалабани қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Бухородаги "Спорт соғломлаштириш мажмуасида" Суперлиганинг 1-тури доирасида марказий ўйинлардан бири бўлиб ўтди. "Бухоро" клуби ўз уйида "Қўқон-1912"ни қабул қилиб, қийинчилик билан ғалаба қозонди.

Учрашув курашларга бой тарзда кечди. Мезбонлар бутун ўйин давомида ҳужумкор ўйин намойиш қилишган бўлса, қўқонликлар ишончли ҳимояланиб, қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилишди. Бухороликлар бир нечта вазиятда дарвозага аниқ зарба беришнинг имконини топа олишмади. Шунингдек, Нўъмон Ҳасанов шогирдларида ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди, аммо уларга аниқлик етишмади.

Ниҳоят, баҳснинг 78-дақиқасида Бақоев шогирдлари стандарт вазиятдан фойдаланиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Бурчакдан етказилган узатмани Қутибоев бош билан дарвозабон майдончасига олдига ташлаб берди. "Қўқон-1912" ҳимоячилари бу жойда Филипосянни қаровсиз қолдиришди ва Артём яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

Шу тариқа, "Бухоро" мавсумни ғалаба билан бошлади.

Суперлига
1-тур
“Бухоро” – “Қўқон-1912” – 1:0 (0:0)
Гол: Артём Филипосян – 78.
“Бухоро: 30. Асилбек Амонов, 7. Асланмурод Аманов (77. Жавоҳир Қаҳрамонов-46), 8. Саламат Қуттибоев, 10. Шавкат Саломов, 11. Санъат Шихов, 16. Артём Филипосян, 18. Шавкат Муллажонов, 22. Шахбоз Эркинов (14. Баҳодир Насимов-46), 27. Раббим Ҳасанов, 86. Азиз Ибрагимов (55. Раҳматулло Бердимуродов-76), 89. Сергей Русецкий.
Захира: 1. Акмал Турсунбов, 3. Бобур Аманов, 5. Марко Класура, 9. Нозим Умуров, 17. Акобир Тўраев, 66. Миржалол Жумаев.
“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 9. Носир Отақўзиев, 10. Жавоҳир Сидиқов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.
Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 29. Игорь Таран, 44. Исмоил Охунжонов, 97. Муслим Қурбонов.
Ҳакамлар: Владислав Цейтлин, Темур Галеев, Александр Сидоров, Акобир Шукуруллаев.
Назоратчи: Александр Попов.
Комиссар: Маъмур Саидқосимов.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:22, 03.03.2018.
Ўқилди: 4483 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.