Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан 2-4 Болонья
28/10 22:30 Парма 0-0 Удинезе
28/10 22:30 Венеция 0-2 Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

Бугун футбол. “Насаф” – “Ал Садд”

Баҳо:
+3 | -

Бугун Қарши шаҳри қитъамизнинг клублари ўртасидаги энг нуфузли мусобақа -Осиё чемпионлар лигасининг яна бир учрашувига мезбонлик қилади. Муҳташам “Марказий” стадионида, мамлакатимиз футбол ишқибозларининг севимли жамоасига айланиб бораётган “Насаф” жамоамиз, Қатарнинг “Ал Садд” жамоасини қабул қилади.

 

ОЧЛ-2018. “С” гуруҳи, 3-тур

“Насаф” (Ўзбекистон) – “Ал Садд” (Қатар)

05.03.2018. “Марказий” стадион. 18:30да

Бош ҳакам: Иида Жумпеи (Япония)

Қанот ҳакамлари: Очи Шинжи (Япония), Караками Сатоши (Япония)

Тўртинчи ҳакам: Алибек Сапаев (Туркманистон)

Назоратчи: Ҳусайн Милажерди Аскари (Эрон)

Комиссар: Лее Санг Вон (Жанубий Корея)

 

Бугун йигитларимиз нафақат клубимиз шарафини, балки Соҳибқирон Амир Темурдек бобомиз туғилиб, вояга етган юрт шаънини ҳимоя қилишади. Миллионлаб юртимиз футбол ишқибозлари “Насаф”дан ғалаба кутмоқда. Улар бугун футболчиларимиз билан стадионда, телеэкран қаршисида елкама елка туришади. Ишқибозлик қилишади. Далда бўлишади.

Футболчиларимиз эса, бугун бор кучлари ва маҳоратларини ишга солишади, футбол ишқибозларига қувонч ҳадия этишади.

Бугун ана шундай кайфият ва ниятлар билан Қаршида тонг отди.

“Насаф” бугун Осиё чемпионлар лигасидаги 21-учрашувида майдонга тушади. Бу сафар рақиб анча жиддий. “Ал Садд”ни гуруҳимизда ҳали ҳеч бир жамоа тўхтата олгани йўқ. Жамоамиз бугун бундай шарафга эришишини жуда ҳоҳлаймиз ва ишонамиз.

Бугун минг-минглаб футбол ишқибозлари “Марказий” стадионимизга ташриф буюришади. Аслида воҳамиз футбол ишқибозлари мамлакатимиздаги энг бахтли футбол ишқибозларидан саналишади. Негаки, уларга миллий чемпионатимиз учрашувлари билан бирга, ОЧЛ ўйинларини ҳам томоша қилиш насиб этмоқда. Бундай учрашувни стадионда туриб томоша қилишга нима етсин. Нафақат қизиқарли футболга гувоҳ бўлиш, балки стадиондаги муҳитда иштирок этиб, ҳаёт ташвишларидан бироз бўлсада фориғ бўлиб ҳордиқ чиқариш қандай яхши.

Шундай экан, азиз футбол ишқибозлари бундай имкониятни қўлдан чиқарманг!

“Марказий”га марҳамат қилинг!

Манба: fc-nasaf.uz
Киритилди: 08:13, 05.03.2018.
Ўқилди: 8402 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессини ортда қолдириб, B.O.A.T совринини қўлга киритди. Бу қандай мукофот ва португалиялик нега ғолиб бўлди? [4065]

«Барселона» кетма-кет иккита мағлубиятдан кейин тушкунликдан чиқиб кетиш йўлини топди [3054]

Абдуқодир Ҳусановга Англия Лига кубогидаги ўйини учун қандай баҳо қўйилди? [2733]

Анри Ямалга айтган ҳазили учун танқидларга жавоб берди: «Мен унинг нафсониятига тегмоқчи эмасдим» [2627]

Карвахаль энг яхши шериги ва энг кучли рақибини айтди [2407]

Гави «Барселона»дан бошқа топ-клубга ўтиши мумкин — ОАВ [2152]

120 миллион евро: «Реал» Англиядан янги футболчи олиб келмоқчи [1799]

«Реал» «Манчестер Сити» яримҳимоячисини сотиб олиши мумкин [1759]

«Реал» мухлиси ва унинг ўғли Мбаппенинг голидан кейин қучоқлашгани учун «Камп Ноу»дан чиқариб юборилди — Marca [1672]

Англия лига кубоги. «Манчестер Сити» - «Брайтон» - 2:2. Пенальтилар серияси - 4:3 (видеошарҳ) [1415]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик